19:15 | 14.02.24

                       

Сирдарёда 3 та истеъмолчи 632 млн сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Сирдарёда 3 та истеъмолчи 632 млн сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан Бош прокуратура, ИИВ ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспекция» ахборот хизмати хабар берди.

Хусусан, Гулистон туманида яшовчи фуқаро Й.П. хонадонида яширин тарзда бодроқ цехи ташкил қилиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида давлат манфаатларига 339 миллион 143 минг сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Янгиер шаҳрида эса «К.А.Т.» МЧЖга қарашли ошхона (231 миллион 140 минг сўм) ҳамда «Н.С.З.С.» якка тартибдаги тадбиркорлик субъектига қарашли новвойхона (61 миллион 860 минг) газ қувурига техник иш режимини бузишга олиб келадиган қурилмалар (яъни сўрувчи насос) ўрнатиб, газ тармоғига уланганлиги оқибатида давлат манфаатларига жами 293 миллион сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.

Истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Ҳудудларда назорат тадбирлари давом этмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: