10:29 | 12.01.24

                       

Сирдарёда 62,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган метан «заправка» аниқланди

Газ ҳисоблагичдан олдин ер остидан шохобча ҳудудига газ қувури олиб кирилиб, табиий газни сотишга йўналтирилган.

Сирдарё вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Хусусан, Боёвут туманида жойлашган «Б» МЧЖга қарашли АГТКШга тортилган газ қувури кўздан кечирилганида, газ ҳисоблагичдан олдин ер остидан шохобча ҳудудига газ қувури олиб кирилиб, резина шланг орқали табиий газни сотишга йўналтирилган ҳолда ундан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори жами 62 млрд 488 млн сўмни ташкил этган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олтита вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасидаги АЁҚШларда бензин маҳсулотлари сифат даражасида эмаслиги, икки вилоятда бензинни кам қуйиш ҳолатлари аниқлангани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: