12:59 | 09.08.24

                       

Сирдарёда эркак сув таъминоти ходимларини бўғиб, калтаклади

Сирдарёда эркак сув таъминоти ходимларини бўғиб, калтаклади. Суд унга нисбатан қамоқ жазосини тайинлаган.

Сирдарёда сув таъминоти ходимлари калтакланди.

Маълум қилинишича, Сардоба туманида фуқароларнинг қарздорлигини ундириш мақсадида борган сув таъминоти ходимлари маст ҳолатдаги фуқаро томонидан калтакланди.

«Ушбу хонадонда бугунги ҳолатда 800 минг сўм қарздорлиги бор. Бу хонадонга бир неча маротаба огоҳлантириш хати берилган. Истеъмолчи томонидан сўкиш, уриш ҳолатлари юзага келди», — деди калтакланган ходим.

Ходимларни бўғиш даражасига борган шахс суд залида пушаймонлигини айтган. Суд унга нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183 моддаси (Майда безорилик) билан 5 сутка қамоқ жазосини тайинлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: