20:12 | 21.06.24

                       

Сирдарёда каналга тушиб кетган машина салонида бир оила аъзолари бўлган

Сирдарёда каналга тушиб кетган машинада қайнота келини ва уч неварасини олиб кетаётгани аниқланди. Марҳумларнинг жасади сувдан чиқарилган, яна бир йўловчи қидирилмоқда (видео).

Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида 17 июнь куни бошқарувни йўқотиб каналга тушиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Машина салонида бир оила вакиллари бўлгани аниқланди.

Маълум бўлишича, Nexia-2 автомобили бошқарувида кекса ёшли қайнота бўлган. У машина салонида уч нафар набираси ва келинини олиб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, шаҳардаги Мирзо Улуғбек ва Нуробод маҳаллаларини боғловчи Жанубий Мирзачўл канали устидаги кўприкдан сувга қулаган.

Сирдарё вилоят ИИБ Nexia-2 ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчининг жасадлари ФВБ фавқулодда қутқарув гуруҳи ғаввослари томонидан сувдан олиб чиқилган. Шунингдек, машинада бўлган яна бир йўловчини қидириб топиш ишлари олиб борилаётгани айтилганди.

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: