23:15 | 27.06.24

                       

Ўзбекистонда ИИВ электрон базасида техник муаммолар кузатилмоқда

Ўзбекистонда ИИВ электрон базасида техник муаммолар кузатилмоқда. Жарима қарорларининг ўтиб кетган имтиёзли даври қайта тиклаб берилиши айтилди.

Ўзбекистонда ИИВга тегишли электрон базадаги техник муаммолар бартараф қилинади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлигининг тегишли электрон базасида техник узилишлар кузатилаётганлиги сабабли миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўлаш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш имконияти чекланмоқда.

Ҳозирда мутахассислар томонидан юзага келган носозликлар бартараф этиш чоралари кўрилаётганлиги ва қисқа муддатларда тўлов тизимлари ишга туширилишини маълум қилинди.

Шунингдек, 2024 йил 26 июнь кунидан бошлаб техник муаммо бартараф этилгунига қадар бўлган давр ичида жарима қарорларининг ўтиб кетган имтиёзли даври автоматик равишда қайта тиклаб берилиши айтилди.