19:21 | 18.06.24

                       

Сирдарёда Nexia каналга чўкиб кетди

Сирдарёда Nexia каналга чўкиб кетди. Тезкор қутқарув ишлари давомида машинада бўлган 3 нафар йўловчининг жасади топилган.

Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати Ширин шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 2024 йил 17 июнь куни соат 13:00ларда, Nexia-2 русумли автомашина Ширин шаҳридаги «Жанубий Мирзачўл» каналидан ўтган кўприкда кетаётиб, бошқарувини йўқотиб йўналишига нисбатан чап томондаги кўприк тўсинларига урилган ва каналга тушиб кетган. Оқибатда, автомашинада бўлган ҳайдовчи, 4 нафар йўловчилар ҳодиса жойида чўкиб кетган.

Сирдарё вилояти Фавқулодда қутқарув гуруҳи ғаввослари томонидан олиб борилган тезкор қутқарув ишлари давомида каналдан ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчиларнинг жасадлари ҳамда Nexia-2 русумли автомашина топилиб, сувдан олиб чиқилган. Ҳозирда автомашинада бўлган 1 нафар йўловчини қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: