14:30 | 03.04.24

                       

Сўнгги саккиз йил ичида Юнусобод туманига 1 миллиард 700 миллион доллар хорижий инвестиция киритилди

Сўнгги саккиз йил ичида Юнусобод туманига 1 миллиард 700 миллион доллар хорижий инвестиция киритилди. Президент аҳоли даромадини ошириш бўйича қандай ишлаш зарурлигини Юнусобод тумани мисолида тушунтирди.

Президент аҳоли даромадини ошириш бўйича қандай ишлаш зарурлигини Юнусобод тумани мисолида тушунтирди.

Сўнгги етти-саккиз йилда пойтахтда, шу жумладан Юнусободда катта ўзгаришлар бўлди. Масалан, бу даврда туманга 1 миллиард 700 миллион доллар хорижий инвестиция киритилди, корхона, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари 3,5 мингтага, иш ўринлари 20 мингтага кўпайди.

Туманда 6 минг хонадонли янги уй-жойлар қурилди, 8 мингта янги ўқувчи ўрни ташкил қилинди, 3 та олийгоҳ очилди. Хусусий боғча, мактаб ва шифохоналар сони бўйича ҳам Юнусобод пойтахтдаги етакчи туманлардан бирига айланди.

Шу билан бирга, Юнусободни чекка қисми билан пойтахтнинг марказий қисмидаги маҳалла ўртасидаги фарқ жуда катта экани, аҳоли даромади ва яратилган шароит бўйича вазият бир хил эмаслиги таъкидланди.

Масалан, тумандаги айрим оилалар ойлик даромадини фақат кун кечиришга сарфлаяпти. Улар ўзи ва фарзандлари келажагига инвестиция киритиш учун маблағ ажрата олмайди.

Иқтисодий комплекс ташкилотларида бу борада таҳлил йўқлиги, турли молиявий инструментлар орқали бу оилалар даромадини оширишни ўйлаб кўрмагани қайд этилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: