16:35 | 24.11.23
Сурхондарё вилояти ва Термиз шаҳри ҳақида билиб олинг. Фотогалерея
Ўзбекистонда тарихий ва маданий масканлар кўп бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос маданияти ва тарихи билан ажралиб туради. Хусусан, Сурхондарё вилояти ҳамда марказий шаҳар ҳисобланмиш Термиз шаҳри ҳам мамлакатдаги айни шундай масканлардан биридир. Вилоят узоқ тарихга ва бой маданий ёдгорликларга эгалиги билан бошқалардан ажралиб туради.
Bugun.uz Сурхондарё вилояти ҳамда Термиз шаҳри ҳақида маълумотлар, фактлар, фото ва видеоларни ҳавола этади.
Мундарижа:
1. Сурхондарё ҳақида умумий маълумотлар
4. Сурхондарёдаги меъморий ва археологик ёдгорликлар
Сурхондарё Ўзбекистоннинг жануби-шарқий нуқтаси бўлиб, вилоят Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатлари билан чегарада жойлашган. 1925 йил округ сифатида ташкил этилган бу ҳудуд 1941 вилоят мақомини олган. 1960 йилда эса, Қашқадарё вилояти таркибига қўшилиб, тўрт йилдан сўнг яна қайта ташкил этилган. Вилоят майдони 20,1 минг км² бўлиб, аҳолиси 2023 йилнинг апрел ҳолатига кўра 2 миллион 821 минг киши. Сурхондарёда 14 та туман, 114 та шаҳарча ҳамда 865 та қишлоқ аҳоли пунктлари мавжуд. Вилоят маркази Термиз шаҳридир.
Сурхондарё номи вилоятдан оқиб ўтувчи «Сурхон» дарёси номидан олинган. Сурхон сўзи форс-тожик тилида «қизил» деган маънони англатади.
Вилоят рельефи тоғ ва текисликлардан иборат бўлиб, шимолдан жануб томонга қияланиб ва кенгайиб кетганини кўриш мумкин. Тоғлардан оқиб тушадиган дарё ва сойлар ҳудудда дараларни ҳосил қилган. Сурхондарё Ҳисор тоғ тизмаси ҳамда унинг тармоқлари бўлган Бойсунтоғ, Кўҳитанг тоғ, Боботоғлар билан ўралган.
Вилоятдаги энг баланд нуқта 4643 метрни ташкил қилади.
Сурхондарёдаги тоғлар палеозой ва мезазой даври жинсларидан иборат. Вилоятда ҳамон неотектоника жараёни давом этмоқда. Буни тоғларнинг кўтарилиб ботиқнинг пасайишида кўриш мумкин. Сурхондарёда субтропик ўсимликлар учун қулай иқлим мавжуд. Бунинг сабаби эса, вилоятдаги тоғ тизмаси шимолдан келувчи совуқ ҳаво оқимини тўсиб туради.
Сурхондарё икки қисмга: тоғ-дара ва текислик қисмларга бўлинади. Юқорида таъкидлаганимизидек, текислик қуруқ субтропик иқлимга эга. Ёзи иссиқ, жазирама ва узоқ вақт давом этади. Қиш эса бунинг акси бўлиб, илиқ ва қисқадир. Йиллик ўртача ҳаво ҳарорати +16°…+18°дир. Июлнинг ўртача температураси +28°…+32°, январ ойида эса +2,8°…+3,6°ни қайд этади.
Сурхондарё аҳолисини асосан ўзбеклар (80% га яқин) ташкил қилади. 2000 йиллар бошида қайд этилган маълумотларга кўра, вилоятда тожик, рус, туркман, қозоқ ва бошқа миллат вакиллари ҳам истиқомат қилади. Сурхондарёда 1 км²га 130,0 киши тўғри келади. 2019 йил маълумотларига таянсак, вилоятда 923 минг киши шаҳарда, 1 миллион 689 минг киши қишлоқларда яшайди.
Шунигдек, вилоят 14 та туманга бўлиниб, туман шаҳар ва қишлоқларга бўлинган.
Ҳудудий бўлиниш:
Сурхондарё вилоятининг маркази Термиз шаҳри ҳисобланади.
Сурхондарёда 359 та тарихий ёдгорлик рўйхатга олинган бўлиб, уларда 294 таси археологик, 26 таси меъморий ва 39 таси монументал санъат обидалари ҳисобланади. 2001-2002 йилларда Сурхобдарёдаги кўплаб тарихий ва археологик обидаларда реставрация (таъмирлаш) ишлари амалга оширилган. Вилоятдаги тарихий объектлар қамийлиги билан ажлариб туради.
Улар орасида:
Термиз сўзи форсча «тара-маитҳа» – ўтиш жойи деган маънони англатади. Ўзбекистондаги энг жанубий шаҳри бўлиб, вилоятнинг маъмурий марказидир. 2014 йил шаҳар «Амир Темур ордени» билан тақдирланган. Термиз тарихи 2500 йилдан ошиқ бўлиб, мамлакатдаги энг тарихий масканлардан биридир. Термиз шаҳри ва унинг атрофида бир қанча динларга оид меъморий обидалар сақланиб қолган. Жумладан, ҳудудда Зардуштийлик, Буддизм ва Ислом динига тааллуқли обидалар мавжуд.
2019 йил ҳолатига кўра, Термиз аҳолиси 140 мингдан ортиқ кишини ташкил этади. Шаҳар бу кўрсаткич билан мамлакат миқёсида 15 ўринни қайд этган. Аҳолининг асосий қисмини ўзбеклар, тожиклар, руслар, украинлар, татарлар, туркманлар ва бошқа миллат вакиллари ташкил қилади.
Термиз шаҳрида кичик афғон диаспораси ҳам мавжуд.
Аҳолининг диний бўлиниши ҳам турлича бўлиб, мусулмонлар асосий улушни эгаллайди. Шунингдек, шаҳарда христианлар (асосан православлар), шиалар, бахоийлар ва бошқалар ҳам яшайдилар.