15:13 | 23.11.23
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази зилзила магнитудаси ва ҳудудлардаги сезилиш кучи ҳақда маълумот берди.
Дастлабки зилзила маҳаллий вақт билан 23 ноябр 14:08 да (Гринвич бўйича 23 ноябр соат 09:08) Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида содир бўлган. Зилзила чуқурлиги 15 километр, эпицентри Тошкентдан 442 км жанубий-ғарбда бўлган.
Иккинчи зилзила маҳаллий вақт билан соат 14:36 да (Гринвич бўйича 23 ноябр соат 09:36) да рўй берган. Ер ости силкинишининг магнитудаси — 3,9 баллни ташкил этган. Чуқурлик 10 километр бўлиб, зилзила эпицентри Тошкентдан 411 километр жануби-ғарбда кузатилган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи қуйидагича:
Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 ноябр соат 23:28 да ҳам Ўзбекистон ҳудудида зилзила кузатилган, унинг кучи Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманида сезилган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: