10:08 | 03.11.23
Жами 4 та археологик объектга 7 млрд сўм зарар етказилган.
Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилишга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Текширишлар давомида Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида тўртта археология ёдгорлигига етти миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланган.
Аниқланган ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ва бошқа шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистондаги бешта ёдгорлик очиқ осмон остидаги музейга айланиши хабар қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: