16:58 | 24.11.23

                       

Сурхондарёда яна зилзила бўлди

Ўзбекистонда охирги икки кунда бешинчи марта ер силкиниши кузатилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, Ўзбекистонда зилзила қайд этилган.


Айтилишича, зилзила бугун, 24 ноябр куни маҳаллий вақт билан соат 16:38 да (Гринвич бўйича 24 ноябр соат 11:38) да рўй берган. Ер ости силкинишининг магнитудаси — 3,8 баллни ташкил этган. Чуқурлик 5 километр бўлиб, зилзила эпицентри Тошкентдан 428 километр жануби-ғарбда кузатилган.

Зилзила Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида сезилган. Шунингдек, вилоятнинг Жарқўрғон туманида 2 баллни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бир кунда тўртинчи марта зилзила бўлганлиги айтилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: