23:15 | 09.08.24
Суяк тўқималарини инновацион усулда тиклаш йўли топилди. У тегишли клиник синовлардан сўнг тиббий амалиётга татбиқ этилиши мумкин.
Тадқиқотлар давомида суяк тўқималарини инновацион усулда тиклаш имкони пайдо бўлди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, АҚШнинг Шимоли-Ғарбий университети олимлари суяк тўқималарини тиклашнинг янги усулини топди. Тадқиқот натижалари “PNAS” халқаро илмий журналида чоп этилди.
Қайд этилишича, олимлар кимёвий модификациялашган пептид, гиалурон кислотаси ва полисахарид аралашмасидан тайёрланган инновацион восита ишлаб чиқди. Бу ишланма янги суяк тўқималарининг ўсишида юқори самара беради.
Тажриба синовлари давомида жониворларнинг тизза бўғимларига ушбу янги биофаол бирикма киритилди ва олти ой давомида уларнинг ҳолати кузатиб борилди.
Натижалар ижобий бўлди: биофаол композиция бўғимлар саломатлигини сақлашда асосий роль ўйнайдиган тегишли коллаген ва протеогликанларга бой янги тўқималар шаклланишига ёрдам берди.
Мутахассислар хулосасига кўра, янги муолажа усули артроз, спорт жароҳатлари ва бўғимларни операциясисиз даволашда қўл келади. У тегишли клиник синовлардан сўнг тиббий амалиётга кенг татбиқ этилиши мумкин
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: