11:15 | 29.03.24

                       

Тошкентда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчиси жазоланди

Тошкентда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчиси жазоланди. Шунингдек, у машина салонига рухсатномасиз «мигалка» ўрнатиб олган.

Тошкентда «мигалка» ўрнатиб олиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчисига чора кўрилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, 27 март куни Lacetti  ҳайдовчиси автомашина салонига рухсатномасиз милтилловчи («мигалка») чироқ ўрнатиб, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, қарама-қарши ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Мазкур видео ўрганилиб, ушбу автомашина ҳайдовчиси Раҳимжон исмли шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-(транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ҳамда 135-моддалари (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: