13:24 | 18.09.22

                       

Тайванда 7,2 балли зилзила қайд этилди

Япониянинг Миякожима оролида цунами хафи эълон қилинди

Тайван қирғоқларида 18 сентябрь куни 7,2 магнитудали кучли зилзила юз берди. Бу ҳақда «Reuters» метеорологларга таяниб «Strana.News» хабар берди.

Фото: Twitter

Қайд этилишича, Тайван қирғоқларида 18 сентябрь куни 7,2 магнитудали зилзила юз берган. Шу сабабдан Япониянинг Миякожима оролида цунами таҳдиди эълон қилинган.

Америка Қўшма Штатлари Геологик хизмати маълумотларига кўра, Тайвандан 85 километр шарқда зилзила бўлган, ўчоқ 10 километр чуқурликда бўлган. Тўлқинларнинг баландлиги тахминан бир метр бўлиши мумкинлиги айтилган.

Аҳоли вакилларида ҳеч қандай жароҳатлар ва шикастланишлар ҳақида хабар берилмаган. Бир кун олдин АҚШ геологик хизмати Тайван қирғоқларидан 6,6 магнитудали зилзилани қайд этган. Лекин цунами хафи эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни Қирғизистонда 4,6 балли зилзила содир бўлганди. Зилзила кучи Ўзбекистоннинг 5 шаҳар ва туманида сезилган. Шунингдек, Эронда 6,1 балли зилзила содир бўлганди. Афғонистонда 6,1 балли зилзила қурбонлари сони 1,5 мингтага етган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: