16:00 | 04.06.24

                       

TBC Bank ва payme YPIP дастури доирасида ёзги амалиётга талабаларни қабул қилади

Дастур ёш мутахассисларни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, талабалар учун ноёб имкониятлар тақдим этади.

YPIP (Young Professionals Internship Program) дастури АҚШ элчихонаси томонидан ташкил этилган 12 ҳафталик Америка услубидаги амалиёт ҳисобланади. Дастур ёш мутахассисларни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, талабалар учун ноёб имкониятлар тақдим этади.

TBC Bank ва payme ёш мутахассисларни ривожлантириш ва уларнинг ўсиши учун имкониятлар яратиш мақсадида талабаларни дастур доирасида ёзги амалиётга қабул қилади. Амалиётчилар эса Ўзбекистондаги етакчи финтех компанияларидан бирида иш тажрибасига эга бўладилар.

Амалиёт турли йўналишлар бўйича ўтказилади, жумладан:

  • Продукт менежмент;
  • Сунъий интеллект;
  • Молиявий режалаштириш ва таҳлил;
  • Бухгалтерия.

TBC Bank ва Payme амалиёти талабаларга касбий кўникмаларни ривожлантириш ва реал лойиҳалар устида ишлаш имкониятини беради. Ташкил этилганимиздан буён амалиёт бўйича турли дастурлар тақдим этиб ҳамда уларда иштирок этиб, ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаб ва ўқитиб келмоқдамиз. Биз уларга ўз карьерасини бошлашлари ва Ўзбекистонда финтех ривожига ҳисса қўшишларига ёрдам бериб, уларнинг ўсишлари учун барча шарт-шароитларни яратиб берамиз, — дея дастурга изоҳ берди TBC Group Uzbekistan компаниясининг Human Capital бош директори Анна Силагадзе.


Реклама

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: