15:30 | 30.09.21

                       

Telegram’да янги функция ишга тушиши мумкин

Павел Дуров бу ҳақда маълумот берди

Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжерда аудио хабарларнинг шифрини очиш функцияси пайдо бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Российская Газета» хабар берди.

Фото: «Vector»

Маълум қилинишича, мессенжер фойдаланувчиларидан бири Дуровдан WhatsApp аудио хабарларни матнли хабарларга таржима қилиш имкониятини синовдан ўтказаётганини айтган ва худди шу функция Telegram’да ҳам бўлиши мумкинми дея савол берган.

Таъкидланишича, Одноклассникида аудиохабарларни шифрини очиш функцияси ишга тушган ва бунга ўхшаш функция ВКонтактеда ҳам пайдо бўлган. Шунингдек, WhatsApp уни синовдан ўтказишни бошлаган.

Маълумот учун, Telegram мессенжерида бир нечта янги функциялар пайдо бўлганди. Ўзгаришларга кўра, эндиликда фойдаланувчилар шахсий суҳбатлар учун алоҳида рангли мавзулар ўрнатиш, интерактив эможилар ёрдамида реал вақтда ҳис-туйғулар билан бўлишиш, қайси гуруҳ аъзолари хабарларни ўқиганини кўриш ва трансляциялар ҳамда видео суҳбатларда видео оқимини ёзиб олиш мумкин.

Шунингдек, мессенжер фойдаланувчилари шахсий чатларида саккизта мавзудан бирини ўрнатиши мумкин, у бир вақтнинг ўзида иккала суҳбат иштирокчиси учун ўрнатилади ва барча қурилмаларда кўрсатилади. Ҳар бир мавзунинг кундузги ва тунги версияси бор.

Мавзуни созлаш учун «суҳбат сарлавҳаси»дан «рангларни ўзгартириш» функцияси танланади. Шу билан бирга, энди кичик гуруҳларда иштирокчиларнинг қайси бири юборилган хабарни ўқиганини кўриш мумкин. Махфийликни ҳимоя қилиш учун хабарни ким ўқигани ҳақидаги маълумот етти кундан сўнг ўчириб ташланади.

Аввалроқ  Telegram яна янги функцияларни ишга туширгани ва Twitter’да ҳам янги функция пайдо бўлгани маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: