12:32 | 23.11.21

                       

Тожикистонда археологлар ноодатий артефактларни топди — фото

Улар қадимий сарой ҳудудида аниқланган

Археологлар Тожикистоннинг Панжикент ҳудудида жойлашган Хуросон амири Санжаршоҳ ёдгорлигидан ноодатий артефактларни топди. Бу ҳақда «Sputnik Тожикистон» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, топилмалар VIII асрга тегишли бўлиб, ёнғиндан зарар кўрган ноёб ҳунармандчилик намуналаридир. 

Қайд этилишича, сўнгги уч йил давомида А.Дониш номидаги Тарих, археология ва этнография институти илмий ходими Шарофиддин Қурбонов бошчилигидаги тожик археологлари маданий ёдгорлик — Санжаршоҳнинг собиқ саройи атрофини ўрганган.

Фото: «Sputnik»

Тожикистон миллий қадимий ёдгорликлар музейи қўриқлаш фонди раҳбари Абдураҳмон Пўлатовнинг сўзларига кўра, топилган ашёлар ноёб бўлиб, қадимий маданиятга оид қўшимча маълумотлар беради.

Фото: «Sputnik»

«Панжикентдаги Санжаршоҳ ёдгорлиги ҳам худди шундай объектларнинг юраги бўлиб, бу Юқори Зарафшон водийси аҳолисининг маҳорати, меъморчилик ва кулолчиликка бўлган иштиёқини кўрсатади», — дейди эксперт.

Фото: «Sputnik»

Маълумот ўрнида, Санжаршоҳнинг биринчи саройи Сўғд вилоятининг Пенжикент шаҳридан 12 километр шарқдаги Сужина қишлоғида жойлашган. Ёдгорликнинг катта қисми 50-70 йилларда топилганига қарамай, олимлар бу жойдан ҳалигача янги тарихий ашёларни топишда давом этмоқда.

Аввалроқ Грецияда жағи олтин сим билан тикилган жангчи суяги топилгани ва Исроилда «Клеопатра гўзаллигининг сири» сақланадиган артефакт аниқлангани маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: