12:51 | 09.11.23

                       

Тошкент – Мадина – Тошкент йўналишидаги самолётда носозлик чиқди

Ушбу рейс йўловчилари парвозни Тошкент аэропортида 12 соат давомида кутган.

Panorama Airways Тошкент – Мадина – Тошкент йўналиши бўйича парвозларни бекор қилган. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Telegram

Авиакомпания ушбу йўналишдаги бир нечта рейсларни вақтинча бекор қилган.

Жумладан, 2023 йил 9 ноябр куни парвозни амалга ошириш керак бўлган 5P-361/362 va 5P-363/364 рейслари бекор қилинган.

Хабарга кўра, айни вақтда маҳаллий авиаташувчининг 5P-363 рейсини амалга ошираётган самолёт техник сабабларга кўра Мадина аэропортида турибди.

Тошкентдан парвоз аввалига кечиктирилиб, сўнг эрталаб авиакомпания томонидан расман бекор қилинган.

Мазкур рейснинг 246 нафар йўловчиси Тошкент аэропортида 12 соат давомида парвозни кутган. Сўнг Panorama Airways вакиллари томонидан меҳмонхоналарга жойлаштирилган.

«Ушбу рейсларнинг жўнаб кетиши ҳақидаги маълумотни олиш учун Panorama Airways вакилларига мурожаат қилиш тавсия этилади»,- дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Москва – Тошкент йўналишида учиши керак бўлган самолёт парвози кечиктирилгани хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: