16:59 | 29.11.23

                       

Тошкент-Сариосиё-Тошкент йўналишида йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди

Йўлга қўйилаётган алоҳида йўловчи поезд ҳаракати 2023 йилнинг 10 декабр санасидан амалга оширилади.

«Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси маълум қилишича, ҳозирги кунда Тошкент-Термиз-Сариосиё йўналишида ҳар куни бир маротаба ҳаракатланадиган йўловчи поезд ҳаракати мавжуд бўлиб, ушбу поезд ажралмас таркиб билан ҳаракатланади.

«Шу сабабдан ушбу поездни иккита йўналишда алоҳида қатновларини ташкил этиш йўловчи ташишлар сонини икки баробарга оширилишига хизмат қилади», — дейилади хабарда.

Йўналишлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 82-сонли Тошкент-Сариосиё йўналиши: Тошкент 21:40 — Сариосиё 12:08,
  • 81-сонли Сариосиё-Тошкент йўналиши: Сариосиё 19:13 — Тошкент 11:47,
  • 80-сонли Тошкент-Термиз йўналиши: Тошкент 19:50 — Термиз 9:40
  • 79-сонли Термиз-Тошкент йўналиши: Термиз 17:43 — Тошкент 8:53

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 16-17 ноябр кунлари Сурхондарё вилоятига ташриф буюрганди. Ташриф давомида ўтказилган тақдимотлар ва мулоқотлар жараёнида Термиз-Тошкент йўналишида туристик вагон ҳамда Сариосиё-Тошкент йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилиши билдирилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: