10:36 | 02.04.24

                       

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудлари электр энергиясидан узилади

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудлари электр энергиясидан узилади. «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» бунинг сабабини маълум қилди.

Пойтахтнинг Бектемир, Учтепа ва Мирзо Улуғбек туманларида 2 апрел куни электр энергияси вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Маълумотларга кўра, бунга истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Бугун, 2 апрел куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

  • Бектемир тумани: «Абай» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Учтепа тумани: «Зарафшон» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Мирзо Улуғбек тумани: «Алишеробод», «Темурийлар» ва «Ижодкор» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

«’Тошкент шаҳар электр тармоқлар’ МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: