12:07 | 11.12.24
Президент Мирзиёев 10 декабр куни Тошкент вилоятида ердан самарали фойдаланиш, инвестицияларни кўпайтириш ва иш ўринлари яратиш бўйича муҳим йиғилиш ўтказди.
Қайд этилишича, йиғилиш танқидий руҳда ўтган бўлиб, вилоятнинг мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 7 та туманида 52 минг гектарда 3 марта ҳосил олиш йўлга қўйилади. Шунингдек, 5 минг гектарда саноатлашган боғ ва токзор ташкил этилади. Бу ишлар келаси йилда 3,5 миллион тонна мева-сабзавот етиштириб, 500 миллион долларлик экспортни таъминлашга ёрдам беради.
Тошкент вилояти ҳокими келгуси йил 5 миллиард доллар инвестиция ва 2 миллиард долларлик экспорт ҳажмини таъминлаш режаларини тақдим қилди. Президент саноат ва хизматлар ривожланишига муҳтож туманларда қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.
2025 йилда вилоятда 700 минг одамни иш билан таъминлаш, камбағаллик даражасини 7,2 фоиздан 4 фоизга тушириш, меҳнат мигрантларини юртга қайтариш ва уларни ишга жойлаштириш мақсад қилинди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: