15:21 | 07.03.24
Тошкент вилоятида 333 млн сўмдан зиёд электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланганлар ушланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкент вилоятида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл шаҳар ва Паркент тумани бўлимлари томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилган. Уларда ЯТТ М.А. компьютер ўйинлари хизматини кўрсатиш объектида, фуқаро Т.Т. эса ишлаб чиқариш цехида электр ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 333,8 млн сўмлик электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: