10:17 | 24.01.24

                       

Тошкент вилоятида 4-22 январ кунлари экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди

Рейдлар давомида 357 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган.

Тошкент вилояти Экология бошқармасининг туман ҳамда шаҳар бўлимлари давлат инспекторлари томонидан 2024 йилнинг 4-22 январ кунлари давомида  экологик назорат рейд тадбирларида 357 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.

Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Хусусан:
➖Хазон ва ўсимлик қолдиқларини ёқиб, атмосфера ҳавосига зарар етказилгани – 140 та ҳолат, жами жарима 24 миллион 405 минг сўм;

Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

➖Бинокорлик ва қурилиш материалларини ёқиш ҳамда очиқ аланга олдириб битум ёқиш ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича – 7 та ҳолат, жами жарима 7 миллион 140 минг сўм;
➖Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаб, атроф муҳитга зарар етказиш бўйича – 174 та ҳолат, жами жарима 91 миллион 590 минг сўм;

Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

➖Ноқонуний дарахт кесиш бўйича- 12 та ҳолат, жами жарима 23 миллион 800 минг сўм;
➖сувни ифлослантириш бўйича – 13 та ҳолат, жами жарима 13 миллион 940 минг сўм,

Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

➖ноқонуний ов қилиш бўйича – 11 та ҳолат, шундан 9 та ҳолат бўйича давлат инспекторлари томонидан 30 млн 600 минг маъмурий баённома расмийлаштирилган, иккита ҳолат бўйича судга ҳужжатлар расмийлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Тошкент вилояти Экология бошқармаси туман ҳамда шаҳар бўлимлари томонидан жорий йилнинг 4-22 январ кунлари давомида 355 та ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 191 миллион 475 минг сўм жарима белгиланди. Белгиланган жарималардан 48 миллион 470 минг сўм миқдори ҳуқуқбузарлар томодидан чегирма белгиланган ҳолатда иҳтиёр тўланиши таъминланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: