10:21 | 28.03.24

                       

Тошкент вилоятида 9-синф ўқувчиси 18 ёшли йигитни уриб ўлдириб қўйди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 2006 йилда туғилган бола ўзидан икки ёш катта болани ўлдириб қўйди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ҳамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятида 9-синф ўқувчиси 18 ёшли йигитни уриб ўлдириб қўйди. Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 20 март куни соат тунги 23:30 лар атрофида Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи, умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси (2008 йилда туғилган) М.Д. 2006 йилда туғилган О.А. билан ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашган.

О.А. ушбу жанжал оқибатида олган тан жароҳатлари оқибатида соғлиғи ёмонлашиб вафот этган.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур ҳолат дарсдан ташқари, тунги вақтда содир бўлганини эслатиб ўтган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: