12:02 | 30.08.21

                       

Тошкент вилоятида Ғофур Раҳимов маблағлари асосида янги мактаб қурилди — фото

STEM фанларига ихтисослашган мактаб 600 ўринга мўлжалланган

Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида Ғофур Раҳимов томонидан мамлакатдаги илк STEM мактаби қурилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, 45-мактабнинг эски биноси ўрнида Ғофур Раҳимовнинг маблағлари ҳисобидан янги мактаб қурилган. Муассасанинг очилиш маросимидан олдин мактаб тўлиқ қурилиб ва жиҳозланиб, Ғофур Раҳимов ҳамда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов томонидан кўчатлар экилган.

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Муассаса 600 ўринга мўлжалланган бўлиб, 634 нафар ўқувчига 43 нафар педагог таълим беради. STEM фанларига ихтисослашган таянч мактабида математика, чет тили, ахборот технология ва кимё-биология фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади.

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Тошкентда қурилаётган мавзеда қурувчи компаниялар ҳисобидан қўшимча мактаб қуриб берилиши хабар қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон USAIDʼдан 10 миллион долларлик мактаб дарсликлари учун лицензия олгани маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: