11:21 | 10.02.24

                       

Тошкентда 27 та автобус йўналиши тўлиқ электробусларга ўтказилди

2023 йилда пойтахт транспорт тизимида «яшил энергетика»ни қўллаб-қувватлашга доир қатор ишлар амалга оширилди. Бунинг натижасида йил давомида 94,6 млн йўловчи жамоат транспортидан фойдаланди. Натижада атмосфера чиқариладиган зарарли газлар миқдорини 61,9 минг тонна камайишига эришилди. Электробуслар ҳаракатланётган йўналишларда йўловчи оқими 188 фоизга ошди.

Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳри жамоат транспорти тизимида амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2023 йилда 94,6 миллион йўловчи жамоат транспортидан фойдаланишга ўтган. Натижада атмосфера чиқариладиган зарарли газлар миқдорини 61,9 минг тонна камайишига эришилди.

2023 йилда 27 та автобус йўналиши тўлиқ электробусларга ўтказилди. Натижада автобуслардан ҳавога чиқадиган зарарли моддалар миқдори ойига 93,3 тоннага камайди. Электробуслар ҳаракатланётган йўналишларда йўловчи оқими 188 фоизга ошди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: