9:23 | 09.09.24

                       

Тошкентда 27 ёшли ҳайдовчи пиёдани уриб юборди

Тошкентда 27 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди.

Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасида 8 cентябр куни соат 23:00 ларда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1997 йилда туғилган (эркак) Ж.Х. Cobalt русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб 1983 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: