12:44 | 12.09.24

                       

Тошкентда аёл фарзандлари учун қарийб 2 млрд сўм алимент тўлаб берди

Тошкентда аёл фарзандлари учун собиқ эрига қарийб 2 млрд сўм алимент тўлаб берди.

Тошкент вилоятида алимент тўлаш билан боғлиқ рекорд қайд этилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Bugun.uz’га хабар берди.

Тошкент туманида аёл 3, 4 ва 6 ёшли фарзандлари таъминоти учун 18 ёшгача бўлган алимент қарздорлигини тўлаш истагини билдирган. Боиси аёл даволаниш учун чет элга чиқиши керак бўлган. Алиментдан қарздорлиги ва шу сабабли МИБ тақиқи бўлгани учун аёл даволанишга кета олмаётган бўлган.

Уч нафар фарзанд учун 2039 йилгача алимент тўлови 1 млрд 748 млн 902 сўм этиб ҳисобланган ва ушбу сумма ундирувчига топширилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: