10:36 | 13.04.24

                       

Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 19 ёшли йигит пиёдани уриб юборди

Пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Юнусобод тумани Юнусота кўчасида 12 апрел куни соат 12:30 ларда йўл-транспорт ҳодисаси қайд қилинган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 2005 йилда туғилган К.Ш. Nexia-3 автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёда 1975 йилда туғилган А.Р.ни уриб юборган. Пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: