19:15 | 09.02.24

                       

Тошкентда иккита автобус тўқнашди

Тошкентда 99- ва 131- сонли икки автобус тўқнашди. Дастлабки суриштирув натижаларига кўра йўл-транспорт ҳодисаси 99-сонли автобус ҳайдовчисининг айби билан содир этилган.

Тошкентда иккита йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 9 феврал куни эрталаб рўй берган. 131-сонли «Кинг Лонг» автобуси ҳайдовчиси Х.Д. транспортни Чилонзор метроси бекатига тўхтатаётган вақтида, шу бекатда тўхтаб йўловчи тушираётган 99-сонли автобус (Yutong) билан ёнлама оралиқ масофани сақламаган.

Оқибатда 131-автобуснинг ўрта бўғин қисми ойнаси ҳамда 99-автобуснинг чап томон орқани кўриш ойнасининг корпус қисми билан бир-бирига тегиши сабабли енгил шикастланган.

Тўқнашувда ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Дастлабки суриштирув натижаларига кўра йўл-транспорт ҳодисаси 99-сонли автобус ҳайдовчиси Т.Б. айби билан содир этилган.

«Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилганини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: