17:31 | 20.02.24

                       

Тошкентда иккита Yutong автобуси ва Cobalt иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Яккасарой туманида Yutong русумли электробус билан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, бугун, 20 феврал куни соат 09:30 ларда Яккасарой тумани КҲАЙ кўчаси сотув офиси қаршисида 1997 йилда туғилган Д.С. бошқарувида бўлган YUTONG русумли электробус билан ЙТҲ содир бўлган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Ҳайдовчи электробусни бошқариб кетаётиб рул бошқарувини йўқотган. Йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиқиб кетиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 1980 йилда туғилган Х.М бошқарувида бўлган Cobalt билан тўқнашган. Шундан сўнг Д.С. бошқарувида бўлган YUTONG русумли электробус 1986 йилда туғилган А.А. бошқарувида бўлган YUTONG русумли электробус билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Д.С. бошқарувида бўлган электробуснинг 2004 йилда туғилган йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: