12:19 | 28.02.24

                       

Тошкентда иссиқхоналар 1,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди

Пойтахтнинг Юнусобод туманида 1,1 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган иссиқхоналар аниқланди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тошкентда 2 та иссиқхона 1,1 миллиард сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Юнусобод туман бўлими,  ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва «Hududgaz Poytaxt» газ таъминоти филиали ходимлари ҳамкорлигида терговга қадар текширувлар ўтказилган. Унда фуқаролар Э.А., У.К. ва бошқалар Шарқ ҳақиқати МФЙ ҳудудидаги 2 та хонадонда ташкил этилган иссиқхоналарни ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғринча йўл билан улаб, жами 1,1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: