15:11 | 04.04.24

                       

Тошкентда «КамАЗ» ва 14 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда «КамАЗ» ва 14 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси жабрланганлар ҳақида маълумот берди.

Тошкентнинг Махтумқули кўчасида юк машинаси бир неча автомобилларни уриб юборгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси 4 апрель куни соат 11:00 ларда Яшнобод тумани Махтумқули  кўчасида “КамАЗ” русумли тиркамали юк автомашинаси ҳамда 14 та енгил автомашина: 3 та Cobalt, 2 та BYD, 1 та Tracker 2, 1 та Spark, 1 та Damas, 1 та Nexia 2, 1 та Nexia 3, 1та Cherry, 3 та Lacetti иштирокида содир бўлган.

Оқибатда икки нафар фуқарога тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

ЙТҲ нима сабабдан юзага келгани номаълум. Айни пайтда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: