16:27 | 03.04.24

                       

Тошкентда кореяликлар 160 млн долларлик кўп тармоқли клиника қуради

Тошкентда кореяликлар 160 млн долларлик 420 ўринли замонавий кўп тармоқли клиника қуради. Ушбу клиника хусусий шериклик асосида қурилиши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев ижтимоий соҳада хусусий шериклик лойиҳаларини кўпайтириш орқали ҳам иш ўринларини яратиш мумкинлигини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, тумандаги 7-сонли шаҳар шифохонаси учун 200 ўринли янги бино қуриш чўзилиб келаяпти. Янги бино ишга тушса, ундан бўшайдиган 4,7 гектарда хусусий шериклик асосида кореялик инвесторлар 160 миллион долларлик 420 ўринли замонавий кўп тармоқли клиника қуриш ташаббусини берган.

Мутасаддиларга шаҳар шифохонаси қурилишини жадаллаштиришга кўрсатма берилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: