10:14 | 08.11.23 535

Тошкентда мушуклар учун меҳмонхона қурилди

Ноодатий меҳмонхона жониворларга қишда иссиқ бошпана вазифасини бажариш учун кўнгиллилар томонидан ташкил этилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, пойтахтнинг Учтепа туманида жойлашган «Ватан» маҳалласида ноодатий кўринишда бўлган мушуклар учун меҳмонхона қурилган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Ушбу маскан кўнгиллилар ташаббуси ва маҳалла аҳолисининг розилиги билан бунёд этилган.

«Меҳмонхона кўча мушуклари учун иссиққина бошпана вазифасини бажариб, яқинлашиб келаётган қиш кунларида жонига оро киради»,- дейилган хабарда.

Ушбу меҳмонхона «Мушуккент» лойиҳаси ва Тошкент шаҳар ИИББ ҳимоясида бўлиб, маҳаллада яшовчи болаларни меҳрли бўлишга ўргатиши кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳокимият «Мушуккент» лойиҳаси ва «Ватан» маҳалласининг аҳолиси ҳамда кўнгилли фуқароларга жониворларга кўрсатаётган ғамхўрлиги учун миннатдорчилик билдирган.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 202
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1891
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2608
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 604
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 829
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 760