9:01 | 09.03.24

                       

Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда текширув тадбирлари ўтказилди.

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда текширув тадбирлари ўтказилган.

Унда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ф.Х. ва С.И. Ҳамид Олимжон кўчаси 10-уй олдида ҳеч қандай ҳужжатсиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келгани аниқланган.

Уларнинг ёнидан умумий баҳоси 280,2 млн сўмлик жами 3 918 қути хорижда ишлаб чиқарилган акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: