11:27 | 17.05.24

                       

Тошкентда ўгай онасининг зулмига чидай олмаган бола уйидан қочиб кетди

Тошкентда ўгай онасининг доимий қийноқ ва зулмига чидай олмаган бола уйидан қочиб кетди.

Тошкентда ўгай онасининг доимий қийноқ ва зулмига чидай олмай, уйидан қочиб кетган болага амалий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда ИҲМА хабар берди.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Б.И. ота-онаси 2012 йилда оилавий келишмовчиликлар сабабли ажрашгандан сўнг отасининг қарамоғида бўлган. Бироз муддат ўтганидан сўнг унинг онаси бошқа турмуш қуриб Туркияга жўнаб кетган. Боланинг отаси ҳам бошқа аёлга уйланган. Ўгай она томонидан вояга етмаган Б.И. га нисбатан доимий давом этган қийноқ ва зулм болани ўз уйидан чиқиб кетишига сабаб бўлган.

Б.Ининг қаровсиз қолиши натижасида унинг таълим олиши, тарбияси издан чиқиб кетганлиги аниқланди. Бу ҳолат юзасидан «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази вояга етмаган Б.И. таҳсил олаётган мактаб маъмурияти хабар топиб, бола «Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази»га жойлаштирилган.

Ҳозирда унинг руҳий ҳолатини яхшилаш борасида тегишли масъуллар томонидан белгиланган тартибда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: