15:11 | 19.04.24

                       

Тошкентда Telegram’дан сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди

Тошкентда Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди. Унга нисбатан 8 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳари Юнусобод туманида яшовчи 27 ёшли Д.Х. Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлагани аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Д.Х. Интернет фойдаланувчиларига Телеграм мессенжери орқали турли хил мазмунидаги хабар (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Д.Х.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: