19:03 | 16.04.24

                       

Тошкентдаги мактабда ўқитувчи биринчи синф ўқувчиларига игна ва «саморез» санчиб жазолади

Тошкентдаги мактабда ўқитувчи биринчи синф ўқувчиларига игна ва «саморез» санчиб жазолади. Болаларни шундай усулда «тарбиялашга» уринган ўқитувчи ишдан олинди.

Тошкентдаги мактабда ўқитувчи бошланғич синф ўқувчиларига игна ва «саморез» санчиб жазолаган педагог ишдан олинди. Болалар омбудсмани вазиятни назоратга олган.

Маъулм қилинишича, ҳолат Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 277-мактабнинг 1-«э» синф ўқувчилари билан содир бўлган. 16 апрел куни болаларнинг 15 нафар ота-онаси мактаб директорининг олдига келиб, 1-«э» синф раҳбари устидан шикоят қилган.

Унга кўра, ўқитувчи ўқувчилар қўлининг кафт қисми устига «саморез» ва игналар билан санчиб, турли жароҳатлар етказган, «гўёки шундай усулда болаларни тарбиялашга уринганини» билдиришган.

1-«э» синф раҳбари С.Р. болаларга нисбатан шундай номақбул ҳаракатларни содир қилганлиги юзасидан ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, у ишдан бўшатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Вазиятни Болалар омбудсмани назоратга олган. Бу бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: