19:56 | 15.12.23

                       

Тошкентдаги супермаркетларда 8 хил маҳсулот нархи арзонлашди — инфографика

Тўққиз турдаги маҳсулот нархлари эса ўзгармади.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти томонидан шу йилнинг 6 декабр куни Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши кўриб чиқилди.

Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, 8 хил турдаги маҳсулот бўйича ноябр ойига нисбатан минимал нархлар пасайган. Жумладан, оқ карамнинг нархи 22 фоиз, гуручнинг нархи 15,6 фоиз, қизил сабзининг нархи 10 фоиз, кунгабоқар ёғининг нархи 7,4 фоиз, сариқ пиёзнинг нархи 6,8 фоиз, маргариннинг нархи 6,6 фоиз, лимоннинг нархи 5,6 фоиз, лавлагининг нархи 5,1 фоизга камайган.

Инфографика: Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти

Айрим маҳсулотларни бозорга етказиб беришда мавсумий омилларнинг таъсири мавжудлиги тўртта турдаги маҳсулот нархлари ошган. Улар орасида помидор ва бодринг нархининг ошиши яққол сезилади. Маълумот учун, худди шундай тенденция 2022 йилда ҳам кузатилганди.

Бундан ташқари, тўққиз турдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Улар орасида гречка, сут, буғдой уни ва бошқалар мавжуд.

Аввалроқ, Самарқандда глобал озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида декларация қабул қилиниши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: