9:01 | 06.09.24

                       

Тошкентнинг айрим ҳудудларида «свет» ўчади

Тошкентнинг айрим ҳудудларида «свет» ўчади.

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 6- сентябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

Юнусобод тумани: «Обод», «Боғибўстон», «Оқтепа», «Отчопар-1» ва «Отчопар-2» МФЙларининг айрим ҳудудларида, Юнусобод туман сув таъминоти ҳамда МУ 8 идоралари биносида соат 08:00 дан 17:00 гача.

«Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз», дейилади хабарда.

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: