23:15 | 15.05.24
Тошкентнинг икки туманида номаълум муддатга сув ўчади.
Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Veolia Energy матбуот хизмати маълум қилди.
Иссиқлик тармоқларида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва тегишли жиҳозларни алмаштириш зарурати туфайли бугун, 15 май куни қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
Иссиқ сув таъминоти таъмирлаш ишлари тугалланиши билан тикланади. Аниқ санаси номаълум, тахминан 16 майда таъмирлаш ишлари тугайди.
«’Veolia Energy Tashkent’ МЧЖ ХК юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди ва ишларни белгиланган муддатларда якунлаш бўйича зарур чораларни кўради» — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: