16:27 | 14.04.24

                       

Туркия ўзбекистонликларни ишга таклиф этмоқда

Ўзбекистонликлар учун ойига $556 иш ҳақи эвазига меҳмонхона хизматчиси сифатида ишлаш таклиф этилмоқда.

Миграция агентлиги ўзбекистонликлар Туркияга хизмат кўрсатиш соҳасига ишга таклиф этилаётгани ҳақида хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирда меҳмонхона хизматчиси йўналиши бўйича 40та бўш иш ўрни учун ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Иш вақти ҳафтасига 48 соатни (6/1) ташкил этиб, ишчиларга ойига 18 минг турк лираси ($556) миқдорида иш ҳақи берилади. Синов муддати 3 ойни ташкил этади. Қабул қилинганларга ижтимоий ҳимоя ва тиббий суғурта тадқим этилади. Аризалар учун ҳавола.

Ишчи визасини расмийлаштириш ҳамда турар жой билан боғлиқ харажатлар ишчиларнинг ўз ҳисобидан қопланади. Номзодлар 18−40 ёш оралиғида, меҳмонхона соҳасида камида 2 йиллик иш тажрибаси ва ўрта махсус таълим даражасига эга бўлишлари керак, шунингдек, масъулиятли бўлиш ва зарарли одатлардан ҳоли бўлиш ҳам сўралади.

Маълумот ўрнида, иш фаолияти мавсумий эканлигини инобатга олиб, меҳнат шартномаси 6 ой давом этади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: