15:40 | 24.10.23 741

Туркия президенти Швециянинг NATO’га аъзо бўлиши тўғрисидаги протоколни имзолади

Энди у мамлакат парламенти томонидан ратификация қилиниши керак.

Кеча, 23 октябр куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон  Швециянинг NATO’га аъзо бўлиши тўғрисидаги протоколни имзолади ва уни тасдиқлаш учун Туркия парламентига юборди. Бу ҳақда Туркия президентининг маъмурияти хабар берди.

Ушбу хабарда бундан бошқа маълумотлар келтирилмаган.

Аммо, Британиянинг Bloomberg нашри маълумотларига кўра, Туркия парламентида кўпчилик ўринларга эга бўлган Эрдўғоннинг партияси ва иттифоқчилари парламентдаги якуний овоз беришдан олдин, Швециянинг NATO’га аъзолиги Ташқи алоқалар қўмитасида муҳокама қилинади. Протоколни ратификация қилиш бўйича овоз бериш жараёни қачон бўлиб ўтиши эса номаълумлигича қолмоқда.

Швеция бош вазири Улф Кристерссон эса Эрдўғоннинг протоколни имзолашини мамнуният билан олқишлаган ва бу жараённи анчадан бери орзиқиб кутганлигини айтган.

«Энди Туркия парламенти бу масалани ҳал қилиши керак. Биз NATO’га аъзо бўлишни интиқлик билан кутамиз», дея ёзган Кристерссон ўзининг Х ижтимоий тармоғида.

Маълумот учун, Туркия Швециянинг ташкилотга аъзо бўлишига қарши бўлган сўнгги давлатлардан биридир. Швеция ва Финляндия ўтган йилнинг май ойида NATO’га аъзо бўлиш учун ариза топширган. Апрел ойида Финляндия иттифоққа аъзо бўлди ва Швециянинг NATO’га киришига эса Стокголмдан бир қанча шартларни бажаришини талаб қилган Туркия томонидан тўсиқ қўйилган.

Бугунги кунда иттифоққа 30 та давлат аъзо ҳисобланади. Швециянинг NATO’га қабул қилиниши ҳақидаги келишув Венгрия томонидан ҳам ҳали ратификация қилинмаган. Ташкилот қоидаларига кўра, янги давлатлар иттифоққа унинг барча аъзолари розилиги билангина аъзо бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда Швеция ва Финляндиянинг NATO’га қўшилиши ратификация қилинганлиги ҳақда хабар берилганди.


Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

20:51 | 09.12.23 112
Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 306
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 410
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 457
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 243
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 482