20:07 | 19.05.23

                       

Туркия Россияга қарши санкциялар қўллаш имкониятига эга эмас — Эрдўғон

Туркия президенти бу ҳақда CNN телеканалига берган интервюсида айтган

Туркия Россияга қарши санкциялар жорий қилмайди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон CNN телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

Биз Ғарб қилаётгандек, Россияга қарши санкциялар қўллашимиз мумкин бўлган босқичда эмасмиз, — деган Туркия президенти.

Ўз навбатида Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли республика Россияга қарши бир томонлама чекловларга қўшилмаслигини, шу билан бирга уларни четлаб ўтишга йўл қўймаслигини айтди. Мамлакат Россияга қарши чекловларнинг жорий этилиши биринчи навбатда Туркиянинг ўзига қарши бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

Эрдўғон интервюда Туркия ва Россия муносабатлари ижобий эканини ҳам таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Анқара ва Москва барча соҳаларда бир-бирига муҳтож.

Аввалроқ, Эрдўғон Туркиядаги президентлик сайловларидан кейин Анқаранинг Россия Федерациясига нисбатан сиёсати ўзгармаслигини айтган эди. Россиялик сиёсатшуносларга кўра, Туркия раҳбари сайловида Эрдўғоннинг ғалаба қозониши Россия учун анча фойдали бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: