15:24 | 29.06.21

                       

Туркияда археологлар 11 та пирамидани аниқлади — фото

Улар 12 минг йил олдин қурилган иншоотларни ҳимоя қилиш вазифасини бажарган

Туркияда археологлар дунёдаги энг қадимий ибодатхона мажмуаларидан бири Гўбеклитепа яқинида одамлар томонидан яратилган яна11 та йирик тепаликни топди. Уларга пирамида мақоми берилди. Бу ҳақда «Daily Sabah» хабар берди.

Фото: «Reuters» 

Маълум қилинишича, тепаликлар тахминан 12 минг йил олдин 100 километр масофада қурилган иншоотларни ўраб олган. Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой бу ҳудуд эндиликда «Ўн икки тепалик», шунингдек «Туркиянинг жануби-шарқидаги пирамидалар» деб аталишини таъкидлаган.

Фото: « Teomancimit»

«Минтақанинг ўзига хос маданияти бор», —  дея вазир тадқиқотлар бўйича батафсил маълумотлар сентябрь ойида эълон қилинишини қўшимча қилган.  

Фото: «Daily Sabah»

Гўбеклитепа 2011 йилдан буён UNESCO’нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган бўлиб, биринчи марта 1963 йилда Истанбул ва Чикаго археологлари томонидан топилган. Кейинчалик, 1995 йилда олимлар бу жойларда неолит даврига оид баландлиги уч метрдан олти метргача ва оғирлиги 40 дан 60 тоннагача бўлган монументларни, шунингдек, 12 минг ёшдаги одамлар қиёфасидаги ҳайкалчалар каби турли хил буюмларни топган.

Аввалроқ Туркияда қадимий аёл ҳайкали топилганди. Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларида ноёб кўринишга эга кўл аниқланганди.  

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: