14:14 | 04.10.21

                       

Туркияда археологлар қояга ўйилган 400 та қабрни топди — фото

Улар деярли 2000 йиллик тарихга эгалиги таъкидланган

Туркиянинг қадимий Блаундус шаҳрида археологлар тахминан 1800 йиллик 400 та қабр топди. Бу ҳақда «Daily Sabah» хабар берди.

Фото: «AA Photo»

Маълум қилинишича, топилган қабрлар қояга ўйилган. Улар узум ва гуллар нақши билан бўялган. Қазиш ишларини олиб борган профессор Бирол Жан қабрлар оилавий дафн қилиш учун мўлжалланганини айтган.

Фото: «AA Photo»

Тадқиқотчилар қабрлардан милодий II асрдан кейин фойдаланилганини аниқлаган. Археологларнинг фикрича, Блаундус ер ости қадимий қабрларни ҳам ўз ичига олади, чунки шаҳар чуқурлиги 70 метргача бўлган хандақ билан ўралган. Мутахассислар қабрларни сайёҳлар ташриф буюрадиган зиёрат жойига айлантириш, жумладан, қабрлар атрофида пиёдалар ўтиш йўлакчаси қуриш ва ёриткичлар ўрнатишни режалаштирган.

Фото: «AA Photo»
Фото: «AA Photo»

Аввалроқ Грецияда жағи олтин сим билан тикилган жангчи суяги топилганди. Шунингдек, Туркияда археологлар неолит давридаги бункерни аниқлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: