23:55 | 11.11.23
Ушбу меҳмонхоналарнинг барқарорлик ташхисидан ўтган ётоқлари сони эса бир миллиондан ортган.
Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан WTM да эълон қилинган рақамларга кўра, мамлакатдаги бир миллиондан ортиқ меҳмонхона ётоқлари барқарор туризм ишончномаси ва сертификатларини қўлга киритган.
Туркия Миллий Барқарорлик Туризми дастури доирасида 1 миллион 44 минг 189 та ётоқ сиғими бўлган 7500 дан ортиқ меҳмонхона сертификат олиш ҳуқуқига эга бўлди.
Сертификатлаш жараёни, Туркиянинг ҳукумат даражасидаги шартномани имзолаган дунёдаги биринчи давлат бўлгани, Глобал барқарор туризм кенгаши билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган дастурнинг ажралмас қисмидир.
«2023 йилнинг январ-сентябр даврида Туркияга ташриф буюрганларнинг умумий сони 45 миллион 230 минг 69 нафарни ташкил этиб, 2022 йилнинг худди шу даврига нисбатан 12,4 фоизга ўсди. Буюк Британия бизнинг энг муҳим мақсадли бозорларимиздан биридир. АBТАнинг йиллик Саёҳат конвенцияси жорий йилнинг 29 октябр ва 2 ноябр кунлари Бодрумда бўлиб ўтгани ҳам буни тасдиқлайди. Биз сайёҳлик секторимиз ўсишига катта эътибор қаратган бўлсакда, мамлакатимиз ресурсларини келажак авлодлар учун ҳимоя қилишга содиқмиз. 2023 йилнинг 9-ойига келиб Туркияга 45 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрди. Энг йирик туризм ҳудудларимиздаги бир миллиондан ортиқ меҳмонхона ётоқлари барқарорлиги тасдиқланган ва сертификатланганлиги сабабли, Туркияга ташриф буюраётган кўплаб халқаро меҳмонлар ушбу турар жой биноларида қолаётганини кўришдан бағоятда мамнунмиз» деган мамлакатнинг маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Лондондаги «Жаҳон Саёҳат бозори»нинг биринчи кунида.
Туркия стенди WTM да Н8-210 рақамли жойдан ўрин олган. 808 метр квадратлик стендда мамлакатнинг кўзга кўринган манзиллари, велоспорт маршрутлари, Миллий барқарор туризм дастури ва бутун мамлакат бўйлаб 50 та барқарор туризм тажрибалари акс эттирилади. Стенд Туркиянинг бой тарихий ва маданий мероси билан бир қаторда барқарор лаззат туризми имкониятларини ҳам ёритиб беради.
Туркиянинг тўртта йирик туризм минтақасида Миллий Барқарор Туризм Дастурининг боришига назар ташлайдиган бўлсак, Анталияда 1144 та, Истанбулда 966 та, Муғлада 639 та ва Измирда 488 та турар жой объекти тасдиқланди ва сертификатланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: