10:57 | 25.04.24
Туркияда ўзбекистонлик эркак ишхонасида йиқилиб вафот этди. Бош консулхона марҳумнинг жасади қаердалигини айтди ва яқин қариндошларига мурожаат қилди.
Истанбулнинг Султанбейли туманида ўзбекистонлик эркак иш жойида зинадан йиқилиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош консулхона хабар берди.
Маълум қилинишича, апрел ойнинг ўрталарида Истанбулда вақтинча яшаётган ва иш фаолиятида бўлган Ўзбекистон фуқароси, 1971 йил 14 майда Самарқанд вилоятида туғилган Рустамов Қаҳрамон Азамович иш жойида зинадан йиқилиб ҳушини йўқотган ва воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирги вақтда фуқаронинг жасади касалхона морг бўлимида бўлиб, яқин қариндошлари ёки танишлари зудлик билан Бош консуллик телефон рақамлари: (212)323 20 37; (212)323 20 36 ёки Telegram’даги @konsul_7_24 га мурожаат қилиши сўралди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: