12:33 | 24.03.24

                       

Туркияда шифохонадан 50 млн сўмдан зиёд қарз бўлиб қолган ўзбекистонликка ёрдам берилди

Туркияда шифохонадан 50 млн сўмдан зиёд қарз бўлиб қолган ўзбекистонликка ёрдам берилди. Фуқаронинг шифохона тўловларини аксарият қисми қисқартирилган ҳолда Ўзбекистонга етиб олиши таъминлаб берилди.

Туркияга 2024 йилнинг бошларида келиб, оғир касал бўлиб Samsun Eğitim Araştırma давлат шифохонасига тушиб қолган фуқародан мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда Бош консулхона ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бош консулхона ахборот хизмати

Маълум қилинишича, У шифохонадан 137 000 турк лираси (53 миллион сўмдан зиёд) миқдорида қарз бўлиб қолган.

Анқара шаҳридаги элчихона ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхона биргаликда ҳамда «АДС ҳуқуқ» адвокатлик фирмаси билан ҳамкорликда фуқаронинг шифохона тўловларини аксарият қисмини қисқартирган ҳолда Ўзбекистонга етиб олиши таъминлаб берилди.

«Бу ҳолат юзасидан ёрдам берган фаол ватандош ва ‘АДС ҳуқуқ’ адвокатлик фирмаси ходимларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: